A+ A A- Размер шрифта
Жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида мустақил ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади.

Жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида мустақил ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади.

“O’ZNEFTGAZQUDUQTA’MIRLASH АЖ 2018, 2019, 2020 ва 2021 йилларга Жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида мустақил ташкилотни танлаш учун танлов эълон қилади.
 

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил ташкилот хизматларини харид қилиш энг яхши таклифни танлаш орқали амалга оширилади.

1. Танлов ўтказиладиган манзил- 200900, Buxoro viloyati,Qorovulbozor shahri,
Mehnatobod ko’chasi, 40-uy

2.Хизматларнинг батафсил тавсифи-2018, 2019, 2020 ва 2021 йиллар учун корпоратив бошқарув тизимини бахолашни ўтказиш.

4. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

-қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик жарайонида бўлмаслик;

-мижоз билан суд ёки ҳакамлик муҳокамаси ҳолатида эмаслик;

-илгари тузилган шартномалар бўйича лозим даражада бажарилмаган мажбуриятлар бўлмаслиги;

-Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ барча зарур сертификатларга, лицензияларга далилларга эга бўлиш.

-бошқа техник ва тижорат талабларига мувофиқ харид ҳужжатлар бўлиши.

Танловда қуйдаги ташкилотлар иштирок этиши мумкин

-тегишли корпоратив бошқарувчи ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси сертификатига эга бўлган мутахассислар ва ташкилотлар.

-иштирокчининг хизматларнинг дастлабки қиймати билан танловда қатнашиш таклифи;

-тегишли лицензия нусхаси;

-ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (иш тажрибаси, халқаро ташкилотларга аъзолик, энг йирик мижозлар рўйхати ва бошқалар), шу жумладан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

-корпоратив бошқарувчининг ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатларининг нусхалари;

-суғурта полисининг нусхаси ва бошқа маълумотлар.

Таклифни тақдим этишининг охирги муддати ушбу эълон чоп этилган кундан бошлаб 10 кун ичида белгиланади.

Алоқа учун: E-mail: uzngqt@yandex.ru web: www.uzngqt.uz TELEGRAM: 93 960-42-75 Telefon: +998 65 364-14-64, +998 65 364-41-39Fax: +998 65 364-12-53.

 

«назад