Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва хатарларлар

Акциядорлик жамияти ривожланишнинг ижобий истиқболларини инобатга олган ҳолда стратегик инвесторлар учун қуйидаги афзалликлар мавжуд:

  • Жамият фаолиятини юқори даражада ошкоралигини ва хатарларни етарлича баҳолаш имконини берувчи корпоратив бошқарв тизимининг мавжудлиги;
  • Мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида кенг тармоқли хизмат кўрсатиш имконини мавжуд;
  • Молиявий барқарорлик;
  • Акциядорлар учун эркин тасарруф қилиш имконини берадиган акцияларнинг юқори ликвидлиги;
  • Банклар ва мижозлар олдида ўзига мос обрў ва тасвими борлиги.

Лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги

Лойиҳанинг инвестицион жозибадорлик кўрсаткичларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Жамиятнинг йиллар давомида ишлаб чиқариш асосий кўрсаткичларининг барқарор ўсиши;
  • Суғурта бизнесининг универсаллиги;
  • Кўпгина йирик ташкилот ва индивидуал мижозлар учун барқарор ва ишончли ҳамкор сифатида обрўга эга эканлиги;
  • Жамиятнинг хуқуқий ва ташкилий шакли акциядорлар ва инвесторлар учун мукаммал даражада очиқлик ва шаффофликни таъминлайди;
  • «Муборакнефтгаз» МЧЖ, «Шўртаннефтгаз» МЧЖ, «Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖ, «Жарқўрғоннефт» АЖ, «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ, «Устюртгаз» МЧЖ каби мижозлар олдидаги авторитети;
  • Жамиятнинг став фонди шаклланганлиги.

Жамият сиёсати асосан ўз хизмат кўрсатиш доирасида қудуқларни капитал таъмирлаш ва ер ости таъмирлаш ишларини кенгайтиришга қаратилган.