A+ A A- Shrift hajmi
2023 йил аҳолини рўйхатга олишнинг таърифлари, асосий хусусиятлари ва босқичлари

2023 йил аҳолини рўйхатга олишнинг таърифлари, асосий хусусиятлари ва босқичлари

2023 йил аҳолини рўйхатга олишнинг таърифлари, асосий хусусиятлари ва босқичлари

Рўйхатга олишнинг анъанавий таърифи унинг асосий тамойиллари, рўйхатга олишнинг шахсийлиги, бир вақтдалилиги, кўп томонламалиги ва белгиланган даврийлигига асосланади. Бироқ, сўнгги 20 йил ичида БМТ ЕИК минтақасида рўйхатга олиш концепциясига янада кенгроқ ёндашишни назарда тутадиган янги усуллар ишлаб чиқилди. Баъзи мамлакатларда барча шахслар ўртасида сўров ўтказишга асосланган анъанавий усули маъмурий регистр маълумотларидан фойдаланиш усулига ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Бундан ташқари, шахслар ва уларнинг хусусиятларини оммавий рўйхатга олишдан, аҳоли ва энг кичик ҳудудий бирликлар бўйича муҳим маълумотларни тез тез олиш мумкин. Шу сабабли ҳозирги вақтда ЕИК минтақаси мамлакатлари учун аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш умумий таърифи ишлатилган методологияга қараганда олинган материалларга кўпроқ таянади.

Аҳолини рўйхатга олиш мунтазам вақт оралиғида мамлакат ҳудудида ва унинг энг кичик географик бирликларида яшовчи аҳолининг расмий ҳисобини, шунингдек, бутун аҳолининг бир қатор ижтимоий ва демографик хусусиятларини аниқлаш бўйича маълумот олишни  амалга оширишга имкон берувчи тадбир деб таърифланади. Ушбу тадбир маълумотларни тўплаш, шахслар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш, шунингдек, демографик, ижтимоий маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, тарқатиш, аниқлигига баҳо бериш жараёнларини ўз ичига олади.

 

«back