ЭЪЛОН
Ҳурматли корхонамиз ходимлари!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-161-сон қарорига асосан аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи фойдали ҳаволалар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.
Сизлардан қуйидаги ҳаволани телефонингизга юклаб олишингизни, унга ўтиб, у ердаги фойдали маълумотлардан фаол фойдаланишингизни сўраймиз.
Ҳавола: https://gov.uz/fvv/sections/aholini-favqulodda-vaziyatlarda-togriharakat-qilishga-orgatuvchi-foydali-havolalar
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ маъмурияти.




