«ЎЗНЕФТГАЗҚУДУҚТАЪМИРЛАШ» АЖ НИНГ ВАЗИФА ВА МАҚСАДИ

  1. Қуйидагилар Жамиятни ташкил этиш ва фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади: Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
  2.  
    1. нефт ва газ қудуқларини таъмирлашда сервиз хизмат кўрсатиш;
    1. қишлоқ хўжалик янги ер майдонларини очиш ва экиш;
    1. саноат объектларини қуриш ва таъмирлаш;
    1. уй-жой ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш;
    1. аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш;
    1. транспорт хизмати кўрсатиш, қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш;
    1. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва уни қайта ишлаб чиқариш;

Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан ман этилмаган бошқа
фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин;

қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.

  • Жамият ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни ечиш учун қуйидаги ҳуқуқларига эгадир:

а) халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш;

б) саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, халқ истеъмол молларини улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;

в) ўзи ишлаб чиқарган, вилоят ташқарисидан харид қилган махсулотни сўмга ва валютага сотиш учун турли хилдаги савдо корхоналарини очиш.

г) амалга оширилаётган иш ва кўрсатилаётган хизматларга бўлган талаб ва ривожланиш бизнес-режасининг асосий иқтисодий кўрсатгичлари асосида ўз фаолиятини режалаштириш ва ривожланишнинг истиқболини белгилаш;

д) ўз фаолиятини ривожлантириш бизнес-режасини тузиш;

е) белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага бериш ва олиш, кредит, лизинг, гранд, ва бошқа молиявий ёрдам маблағларини жалб этиш;

ж) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мос равишда ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш, чет эллик хуқуқий шахслар билан илмий ва илмий-техник ҳамкорликни мустақил амалга ошириш;

з) амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва мустақил равишда ўз балансидан мол-мулк, қарзларни, камомад ва бошқа зарарларни чиқариш;

и) Жамият фаолиятининг барча йўналишларида ўз муносабатини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ўз фаолияти мақсади ва предмети доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартнома, келишув, контрактлар асосида ташкил этади;

к) маҳаллий ва халқаро миқёсида илмий конференция, симпозиум, форум, давра суҳбатлари ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

л) ўз фаолиятини моддий-техник таъминотини ташкил этиш, ўз фаолияти натижасида олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этиш, шунингдек молиявий ва беғараз хайрия ёрдам кўрсатиш;

м) бошқа манбалардан келган молиявий маблағлардан фойдаланиш;

н) мавжуд молиявий маблағлар манбалари ҳисобидан асосий ва айланма воситаларни сотиб олиш ёки ижарага олиш;

о) қонунчиликда белгиланган тартибда таркибий тузилмаларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасидан ва хориждан мутахассислар ёллаш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш услуби, миқдори ва турини мустақил белгилаш;

п) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави ва унда белгиланган мақсад ва вазифаларга зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;

р) Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инобатга олинган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.

Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, корхоналар ишини яхшилаш ҳамда уларни қуллаб-қувватлаш учун қонунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.

  • Жамият фаолияти юқорида белгиланган фаолият турлари билан чегараланмайди. Жамият амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

Жамиятнинг ҳўжалик ва бошқа фаолиятига давлат ва бошқа ташкилотлар томонидан аралашувига йўл қўйилмайди, агар бу Жамият фаолиятини белгиланган тартибда назорат қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаса.