Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида

«ЎЗНЕФТГАЗҚУДУҚТАЪМИРЛАШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 2021 йил 26 апрелдаги йиғилиш қарорига асосан, 2021 йил 21 май куни соат 14:00 да 2020 йил якуни бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишига таклиф этади.

Акциядорларнинг реестри уларни хабардор қилиш учун 2021 йил 26 апрел ва қатнашиш учун 2021 йил 17 май ҳолатида шаклллантирилди.

УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ:

  1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йилда бажарган ишлари юзасидан ҳисоботни тасдиқлаш.
  4. 2020 йил жамият бизнес-режаси параметрлари бўйича бажарилиши юзасидан бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2020 йиллик бухгалтерия ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  7. Жамият ташқи аудиторининг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича хулосасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш.
  9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларни сайлаш.
  10. Жамият бош директорини сайлаш.
  11. Жамият тафтиш комиссия аъзоларни сайлаш.
  12. 2021 йил жамият ташқиаудиторини сайлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини тасдиқлаш.
  13. Афилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш ҳақида қарор қабул қилиш.
  14. Жамият Низомини янги таҳририни тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.                                                                                                         Жамият манзили: Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Меҳнатобод кўчаси, 40-уй.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *