«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖнинг молиявий кўрсаткичлари

ТАҲЛИЛИ

Корхонанинг молиявий кўрсаткичлари унинг мулк (капитал) ва манбааларнинг шаклланиши билан ифодаланади. Бу кўрсаткичлар динамикаси тахлили тузилма барқарорлигини кўрсатади. Умуман олганда, асосий фаолият турида 2015 йилда узоқ муддатли активларнинг улуши 63,2 %ни, айланма активларнинг улуши эса 36,8 %ни ташкил қилди.

«Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ мулкий тузилмасининг 2013-2015 йиллардаги ўзгариши (млн. сўм).

Кўрсаткичлар 2013 2014 2015
Жами мулк 145 011 165 604 179 619
Узоқ муддатли активлар 80 753 103 461 113 432
Мулкдаги улуши 55,7 % 62,4 % 63,2 %
Айланма активлар 64 258 62 143 66 187
Мулкдаги улуши 44,3 % 37,5 % 36,8 %

Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий активларнинг тўғридан-тўғри таъмири бор. 2016 йил 1 январ ҳолатида жорий активларда моддий товар бойликларининг улуши 68.5%ни ташкил қилди.

Кўрсаткичлар 2013 2014 2015
Жами жорий активлар, млн. сўм 64 258 62 143 66 187
 моддий товар бойликлари, млн. сўм 29 180 39 631 45 333
Жорий активдаги улуши 45,4 % 63,8 % 68,5 %
Ишлаб чиқариш запаслари 29 180 39 631 45 333
 моддий товар бойликлари улуши 100  % 100 % 100 %
 Пул маблағлари, млн. сўм 0,1 8 0
Жорий активдаги улуши 0,0003 0,02 % 0 %
 дебиторлар, млн. сўм 35 071 22 495 20 898
Жорий активдаги улуши 120 % 56,7 % 46,1 %

Амалдаги қонунчиликка асосан мол-мулк манбааларининг тузилмаси хусусий ва қарз маблағларининг коэффициенти нисбати билан аниқланади.

Умуман олганда акциядорлик жамияти бўйича бу кўрсаткич танқидий даражадан пастроқ, яъни хусусий маблағлар қарз маблағларидан 1.5 баробар кўп. Лекин барча хусусий маблағлар узоқ муддатли активлар яратишга йўналтирилган, жорий активлар эса фақат кредитор қарздорлик ҳисобидан шакланади. Кредитор қарздорлик барча қарз маблағларининг 86.1 %ни ташкил қилади.

Корхонанинг қарздорлик маблағлари тузилмасининг 

2013-2015 йилларда ўзгариши

(млн. сум ва %)

Кўрсаткичлар 2013 2014 2015
Қарз маблағлари, млн. сўм 81 332 95 925 107 470
Узоқ муддатли мажбуриятлар 0 0 0
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 0 0 0
Кредитлар ва қарзлар 0 0 0
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 0 0 0
Қисқа муддатли мажбуриятлар 81 032 95 925 107 470
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 99,6 % 100  % 100 %
Кредитор қарздорлик 71 255 86 397 92 535
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 87,6  % 90,1 % 86,1 %

Хусусий маблағлар тузилмасининг 2016 йил 1 январ ҳолатидаги таҳлили шуни кўрсатдики, уларнинг умумий мулкдаги улуши 40.1 %ни ташкил қилди, шулардан низом жамғармаси ва резерв капитал 45 %ни, тақсимланмаган фойда ва йўналтирилган тушумлар 56 %ни ташкил қилди.

Кўрсаткичлар 2013 2014 2015
Хусусий маблағ манбаалари, млн. сўм 63 679 69 678 72 149
Низом жамғармаси, млн. сўм 587, 8 587,8 587,8
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 0,92 % 0,84 % 0,81 %
Резерв капитал, млн. сўм 19 252 27 863 31 879
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 30,2 % 40,0 % 44,2 %
Тақсимланмаган фойда, млн. сўм 17 519 17 622 18 801
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 27, 5 % 25,2 % 26,0 %
Йўналтирилган тушум, млн. сўм 26 319 23 605 20 886
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 41,3 % 33,9 % 30,0 %
Бошқа манбаалар 0 0 0
Уларнинг умумий миқдордаги улуши 0,0% 0,0% 0,0%

 

Кредиторлик қарздорлик миқдори катталигининг сабаби, корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг модернизациялаштирилганидир. Харажатлар ўсиши сабаби

Рост затрат обуславливается значительным удельным весом в расходах периода (прочих операционных расходах) налогов и отчислений во внебюджетные фонды.