Жамиятнинг ривожланиш стратегияси ва мақсадлари

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ асосан нефт, газ ва газоконденсат қудуқларини тўла таъмирлаш ва ер ости қудуқларни таъмирлаш билан шуғулланади.

Қудуқларни капитал ва жорий таъмирлаш технологияси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Ер ости сувли қаламларига юқори босим остида цементли қоришма жойлаш йўли билан сув қатламларини изоляция қилиш;
  • Цементланган қатлам қотгандан сўнг нефт қатламида перфорация ишлари бажарилди. Перфорация интервалигача насос компрессор қувурлари туширилади, азот қурилмаси ва ювувчи агрегат орқали қудуққа ҳаво билан тўйинтирилган суюқлик маҳсулдор қатламдан флюид оқими келгунча ҳайдалади;
  • Ён бош ствол қазиш технологияси асосан авария ҳолатидаги қудуқларда қўлланилади. Авария ҳолатидаги қудуқларга қудуқдаги авария ҳолтига олиб келган ускуна ёки бегона металларини чиқариб олиш имкони бўлмаган ва қудуқ эксплуатацияси даврида эксплуатация колоннаси қисилиб қолган қудуқлар киради. Қудуқни қисилиб қолган жойидан ёки аварияг олиб келган ускуна устидан “отклонитель” ўрнатилади ва эксплуатацион колоннадан дарча очилади. Сўнгра мазкур дарча орқали лойиҳадаги чуқурликкача ён бош ствол қазилади, бу чуқурликка “хвостовик” туширилади ва цементланади. Охирги даврларда ён бош ствол қазиш технлогиясини телеметрия тизими орқали амалга ошириш тадбиқ қилинмоқда:
  • Қудуқ тубини чуқурлаштириш технологияси қудуқ қазишнинг бошланғич даврида лойли қоришманинг қудуқ ичида ҳаддан зиёд ютилиб кетиши ёки тузли қатлам сузувчанлиги сабаб лойиҳадаги чуқурликкача қазилмаган қудуқларда амалга оширилади. Ҳозирги кунда сўнгги технологиялардан фойдаланган ҳолда қудуқни лойиҳадаги чуқурликкача қазиб, унинг тубига “хвостовик” тушириб цементлаш имкони мавжуд;
  • Гидропескоструйли перфорция қатламда аномал юкори босим мавжуд бўлган майдонларда цемент тоши вайрон бўлиши ёки маҳсулдор горизонтлардаги эксплуатацион колонналарда ёриклар пайдо бўлишига қарши курашиш ва углеводород қазиб олишни кўпайтириш мақсадида бажарилади;
  • Қудуқ устки қисмини қайта жиҳозлаш технологияси деганда – колонналараро босим мавжуд бўлганда қудуқнинг устки қисмини коррозияга қарши, водород сулфидга чидамли материаллардан тайёрланган қисмиларга алмаштириш тушинилади. Бунинг учун перфорация интервали устидан осилиб турувчи цемент кўприк қўйилади, насос компрессор қувурлари кўтарилади ва қудуқ устки қисми қисмларга ажратилади қилинади. Емирилган деталлар янгисига алмаштирилади ва қайта қудуқ устига монтаж қилинади. Қудуқ ичига герметика ҳайдалади ва шу орқали осилиб турувчи цемент кўприк бурғуланиб ўтилади.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖнинг асосий вазифалари бу қудуқлрни капитал ва жорий таъмирлш билан углеводородли хом ашёсини қазиб олиш бўйича олдига қўйилган топшириқларни бажариш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, инновацион ғоя, янги техника ва технологияларини тадбиқ этиш,  қудуқларни маҳсулдорлигини ошириш ва шу орқали жамиятнинг молиявий аҳволини ва меҳнат маданиятини яхшилаш.

Шу билан бир қаторда жамият ер ости қатлам босимини ушлаб туриш учун газ ҳайдовчи ва сув ҳайдовчи қудуқларни ҳам капитал таъмирлайди. Бундан ташқари айрим вилоят туманларидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қудуқларини қазиш ишлари жамият томонидан амалга оширилади.