Жамият тарихи
Мазкур ташкилот 1967 йилда Қоровулбозор туманида ташкил топган ва “Когоннефтгаз” ГНПУ деб, кейинчалик эса 1969 йилдан 1972 йилгача “Бухоронефтегаз” ҚКТИ ИЧБ деб аталган. 1972 йилдан 1976 гача “Ўзбекгазсаноат” ҚКТИ ИЧБ, 1976 йилдан 1979 йилгача “Муборакгаз” ҚКТИ ДУК, 1979 йилдан эса “Ўзбекгазсаноат” ҚКТИ ВИЧБ деб аталган.
Газ Саноати Вазирлигининг 1979 йил 25 майдаги 65 – сонли буйруғига асосан “Ўзбекгазсаноат” ВИЧБсига «Союзузбекгазсаноат» ВИЧБ номи берилди. Газ Саноати Вазирлигининг 1988 йил 31 мартдаги 94/орг – сонли буйруғига асосан «Союзузбекгазсаноат» ҚКТИ ВИЧБ «Ўртаосиёгазсаноат» Ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги Қудуқларни капитал таъмирлаш идораси деб атала бошлади.
«Ўртаосиёгазсаноат» Ишлаб чиқариш бирлашмасининг 1991 йил 4 мартдаги 28 – сонли буйруғига асосан Қудуқларни капитал таъмирлаш идораси Қудуқларни капитал таъмирлаш бошқармасига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 январдаги 31 – сонли буйруғига асосан Қудуқларни капитал таъмирлаш бошқармаси “Ўзнефтгазқазибчиқариш” ДАК ҳузуридаги Қудуқларни капитал таъмирлаш бошқармасига ўзгарди.
Бухоро вилояти Давлат мулкини бошқариш ва приватизация қилиш қўмитаси буйруғига асосан Қудуқларни капитал таъмирлаш бошқармаси Қудуқларни капитал таъмирлаш ижара ташкилотига айлантирилди.
Бухоро вилояти Давлат мулкини бошқариш ва приватизация қилиш қўмитаси 1998 йил 12 июндаги 482 – сонли қарорига мувофиқ Қудуқларни капитал таъмирлаш ижара ташкилоти “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” ОАЖга айлантирилди ва Қоровулбозор туман ҳокими 1990 йил 1 март 93 – сонли қарорига асосан жамият рўйхатга олинган.